
Мессидан дастхат сўраган ҳакам жазоланиши мумкин
Лионель Мессидан дастхат сўраган ҳакам жазоланади.
"Интер Майами" КОНКАКАФ Чемпионлар кубогининг биринчи босқичида "Канзас Сити"ни мағлуб этди (1:0). Аргентиналик ҳужумчи ўйиндаги ягона голни киритди.
Ўйин якунида бош ҳакам Марко Антонио Ортис Нава Мессига яқинлашди - дастлаб у ҳужумчининг футболкасини сўрагани айтилган эди, аммо аслида ногиронлиги бор қариндоши учун имзо олмоқчи бўлгани маълум бўлди.
КОНКАКАФ мексикалик ҳакамга нисбатан интизомий чоралар кўрди.
"Ўтказилган тергов давомида ҳакамнинг ногиронлиги бўлган оила аъзоси учун футболчидан имзо сўраш мақсадида яқинлашгани аниқланди. Ҳакамнинг хатти-ҳаракатлари конфедерация ўйинларидаги расмий шахсларнинг хулқ-атвор кодексига ва бундай илтимослар бўйича амалдаги тартиб-қоидаларга зид бўлди" - дейилади ташкилот баёнотида.
Фикрлар