Мессидан яна қанча қолишини сўрадим

ПСЖ спорт директори Луиш Кампуш жамоанинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси билан янги битим бўйича гаплашганини маълум қилди.

- Мен Лионель Мессининг Парижда яна бир неча йилга қолиш имконияти ҳақида у билан гаплашдим.

Лекин олдиндан шуни айтишим керакки, агар биз катта турнирларни ютмасак, ўйинчиларни сотиш орқали пул ишлашни йўлга қўймасак, унинг даражасидаги футболчиларни ушлаб тура олмаймиз. Чунки молиявий инқирозга тушиб қолишимиз мумкин, - деди Луиш Кампуш.

35 ёшли Месси мавсум тугаши билан “Барселона”га қайтиши ёки АҚШ чемпионатига йўл олиши мумкин, деган фикрлар ҳам тобора кўпайиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!