Мессига дам бериш керакми?

“Барселона” бош мураббийи Кике Сетьен “Вальядолид”га (1:0) қарши ўйиндан сўнг жамоа сардори Лионель Мессига дам бериш керакми деган саволга жавоб берди.

“Албатта. Мессига танаффус керак, аммо бугун бунинг имкони бўлмади. Эҳтимол, биринчи бўлимда кўпроқ гол урганимизда, айрим футболчиларга дам беришим мумкин эди. Жамоа чарчади. Аммо, ҳисоб 1:0 эди ва рақиб жамоа исталган пайтда ҳисобни тенглаштириб қўйиши мумкин эди", - дейди мураббий.

Месси жорий мавсум Ла Лигада ҳозирча 22 та гол ҳамда 20 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!