Мессига кутилмаган зарба. Гвардиола Леодан юз ўгирди

Лионель Месси кутилмаган зарбага дуч келди. Аргентиналик ҳужумчи қадрдон устози Хосеп Гвардиолага ишонган ҳолда “Барселона” билан алоқаларни тамоман узишга ҳаракат қилаётган эди.

Кўпчилик кутган трансфер амалга ошмайдиган бўлди. “Манчестер Сити” 33 ёшли футболчи учун сарф қилинадиган миллионлаб евро ўзини оқламайди, деган хулосага келган.

Испанияга келиб, шогирди билан учрашгани айтилаётган Хосеп Гвардиола ҳам Мессига ўзи учун “Барселона”да қолиб, фаолиятини Каталонияда тугатиш яхши бўлишини таъкидлагани ошкор бўлди.

Энди Месси қийин аҳволда қолди. Гарчи унга ПСЖ, “Манчестер Юнайтед” ва “Интер” қизиқаётган бўлса-да, ҳали иш расмий таклифгача етиб бормади. Улар орасида ПСЖнинг имконияти юқорироқ баҳоланмоқда.

Агар Месси ўзига муносиб жамоа топа олмаса, ё шартномаси тугагунича футболдан четда юради, ёки Бартомеунинг олдига узр сўраб боради.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!