Мессига қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне ўз ҳамюрти Лионель Месси ҳақида илиф фикр билдирди.

- Лионель Месси қайси жамоада бўлишидан қатъи назар, таркибда энг муҳим ролни ўйнайди. Бу Аргентина миллий терма жамоаси бўладими ёки бошқа клубми, фарқи йўқ.

Агар Леодай истеъдодга эга футболчингиз бўлса, билинки,  сизда ғалаба учун ҳар доим имконият кўпроқ бўлади.

Мен анча тажрибали ҳисобланган Марадона билан бирга жаҳон чемпионатида ўйнаганимда бизни ютиш осон бўлмаслигини ҳис қилардим. Чунки сафимизда энг зўр ўйинчилар жамланганди. Агар сизда кучли ўйинчилар кўп бўлса, ғалаба қозониш ҳам осонлашади, - деди Диего Симеоне.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!