Мессини “Барса”да кутманглар!

“Интер Майами” жамоаси МЛСнинг плей-офф босқичига чиқа олмаса, Лионель Месси январь ойида Европа клубларига ижарага берилиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Хусусан, айрим нашрлар аргентиналик юлдузнинг “Барселона”га ўтиши ҳақида маълумот тарқатди.

The Athletic нашри 36 ёшли Мессининг ижарага берилиши ҳақидаги барча маълумотлар асоссиз эканини таъкидлади.

Лионель Месси ёзда “Интер Майами” клуби билан 2025 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома имзолаган. Шу пайтга қадар 12 та учрашувда қатнашган жаҳон чемпиони ўз ҳисобига 11 та гол ва бешта ассист расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!