Мессини “Барса”да олиб қоладиган одам топилди

Машҳур теннисчи Рафаэль Надалнинг амакаси – футбол мураббийи Тони Надаль “Басрелона” етакчиси Лионель Мессини клубда қолишга кўндиришга ҳаракат қилишини айтди.

Аввалроқ, Тони Надаль “Барселона” президентлиги учун сайловда Виктор Фонт номзодини қўллаши хабар қилинган эди. Агар Фонт ғолиб чиқса, Тони “Барселона”дан иш олиши мумкин бўлади.

- Тарихдаги энг зўр футболчи биз билан бирга бўлишни истамаётгани жуда ёмон хабарлигини биламан. Унинг клубдан кетиши мен учун жуда оғир. Биз Мессини қолишга кўндиришга уриниб кўрамиз. Агар Виктор сайловда ғолиб чиқса, Леони олиб қолиш учун бор имкониятни ишга соламиз. Менга уни кўндиришга имкон беришларини истайман. Месси биз билан ажойиб лойиҳани амалга ошириш, камида бир марта Чемпионлар лигаси ва “Олтин тўп” ғолиби бўлиши керак, - деди Тон Надаль.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)