Мессини "Интер"га ўтишга фақат бир инсон кўндира олади. У ким?

  • 02 May 12:03
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Интер”да Жозе Моуриньо билан бирга ишлаган мураббий Жозе Мораиш “Барселона” форварди Лионель Месси “нерадзуррилар” сафига ўтиши мумкинлигини айтди.

Tecno

“Ушбу трансфер амалга ошиши мумкин, чунки “Интер”да Хавьер Занетти бор. Айнан у клубга аргентиналик футболчиларнинг жалб этилишида асосий омил ҳисобланади. Менимча, у Мессидек футболчиларни ҳам “Интер”га ўтишга кўндира олади. Бироқ, бу фақатгина Лионелнинг ўзи янги чақирувга хоҳиш билдирган тақдирдагина содир бўлиши мумкин”, - дейди Мораиш.

Айтиш керакки, 32 ёшли Месси “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади ва у 2003 йилдан буён асосий жамоада тўп суриб келмоқда. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!