Мессини келишига ишонаётган “Ньюэллс Олд Бойз” уни интизорлик билан кутмоқда

Аргентинанинг “Ньюэллс Олд Бойз” жамоаси вице-президенти Кристиан Д’Амико “Барселона” сардори Лионель Месси бу жамоага келишига ишонч билдирди.

- Бу Мессилар оиласининг қарорига боғлиқ масала. 1993 йили Марадона бизнинг сафимизга қўшилиши ҳам ҳамма учун кутилмаган воқеа бўлганди. Бу гал бу ҳолат Месси билан такрорланиши мумкин, - деди Кристиан Д’Амико.

Айни пайтда Мессининг каталонияликлар билан шартномаси яна бир йил давом этади. Томонлар янги келишув бўйича музокара қиляпти. Шунга қарамай, Месси ҳар мавсум якунида “Барселона”ни эркин тарк этиш ҳуқуқига эга.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)