Мессининг “Барса”га қайтиши ростми?

  • 17 Feb 13:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Лионель Мессининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди. Томонларнинг янги битим борасидаги музокаралари муваффақиятсиз якунланди.

Бу ҳолат “Барселона” мухлисларида 35 ёшли жаҳон чемпионининг ёзда Каталонияга қайтишига умид уйғотмоқда.

Масалага агент  сифатида Леонинг манфаатларини ҳимоя қилаётган отаси Хорхе Месси ойдинлик киритди.

- Мен Лео “Барселона”га қайтади, деб ўйламайман. Биз бу борада ҳеч қандай таклиф олганимиз йўқ ва Жоан Лапорта билан бирор суҳбат ҳам бўлмаган, - деди Хорхе Месси.

Лионель Месси узоқ йиллик фаолиятидан сўнг, 2021 йилда молиявий вазият туфайли Каталонияни тарк этишга мажбур бўлганди.

Аргентиналик юлдуз “Барса” ўзи билан янги шартнома тузмаганида клуб президенти Жоан Лапортани айбдор ҳисоблайди. Леонинг клуб раҳбарияти билан муносабати яхши эмаслиги ҳақида кўп ёзилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!