Мессининг "Барселона"га қайтиши имконсиз
"Барселона" раҳбарияти Мессини ортга қайтишини иложсиз, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда жамоа президенти Жоан Лапортанинг маслаҳатчиси Энрик Масип ўз фикрларини билдирди.
"Ҳамма нарсанинг иложи бор. Аммо бундай вазиятда мен бу гапларга ишонмаган бўлардим.
Хавининг сўзлари тушунарсиз. Бу ишлар у ўйлагандек осон эмас.
Месси борлигида клуб ўзининг энг зўр ва чиройли даврларини ўтказди. Бироқ кейин икки томон ҳам ўз йўлини танлади.
Шунга қарамай, клуб Леосиз ҳам чемпионлик учун курашяпти. Бизда натижалар тобора яхшиланиб бормоқда", - деди Масип "Cadena SER" нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар