Мессининг чиройли голи Аргентинага 1 очко олиб берди (видео)

Бразилияда бўлиб ўтаётган Америка кубоги мусобақасининг гуруҳ босқич 1-турида Аргентина терма жамоаси Чилига қарши майдонга тушди.

Дастлаб,  33-дақиқада Лионель Месси жарима зарбасидан унумли фойдаланган ҳолда ҳисобни очган бўлса, 57-дақиқага келиб чилилик Эдуардо Варгас ўз терма жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган голга муаллифлик қилди. Шу тариқа ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!