Мессининг дубли

Испания Ла Лигасининг 27-турида “Барселона” ўз майдонида “Уэска”ни қабул қилди.

“Камп Ноу”даги ўйин голларга бой бўлди. Якунда эса каталонияликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни “Барселона”нинг голларига Лионель Месси (13', 90'), Антуан Гризманн (35') ва Оскар Мингеса (53') муаллифлик қилди. “Уэска”нинг ягона жавоб тўпини Рафа Мир (45') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)