Мессининг Францияда ишлари яхши эмас
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Франция чемпионати доирасидаги "Лилль"га қарши учрашувни муддатидан аввал якунлади. Бош мураббий Маурицио Почеттино аргентиналикни танаффус вақтида захирага олди ва унинг ўрнига Мауро Икардини майдонга туширди.
34 ёшли футболчи Лига 1 да жами 5та ўйинда майдонга тушиб, ҳанузгача самарали ҳаракат амалга оширмади. Squawka нашрининг хабарига кўра, форвард 2005/06 йилги мавсумдан буён илк марта миллий чемпионатда гол ва голли узатма қайд этолмади.
Маълумот учун, Месси жорий мавсум Франция чемпионатида дарвоза томон энг кўп зарба берган футболчи саналади. Аммо ҳозирча уларнинг ҳеч бири гол билан якунланмади.
Фикрлар