Мессининг футболкаси Туркиядаги зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун кимошди савдосига қўйилди

Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Мерих Демирал аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг футболкасини хайрия аукционига қўйди.

Турк спортчиси ўзининг "Твиттер"даги саҳифасида Мессининг футболкасини сотишдан тушган маблағ Туркиядаги зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам бериш учун сарфланишини айтди.

Аввалроқ, Демирал португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг "Ювентус"да ўйнаган давридаги футболкасини ўз дастхати билан сотиш орқали салкам 200 минг евро йиғишга муваффақ бўлганди.
Шунингдек, у "Рома"дан Пауло Дибала ва "Ювентус"дан Леонардо Бонуччининг футболкаларини жами 50 минг еврога сотган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!