Мессининг гапида жон бор

"Барселона" юлдузи Лионель Месси тезроқ футбол бошланишини хоҳлайди. Чунки ҳамма миллионлар ўйинини соғинган. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

- Каронавирус сабаб анча вақт уйда ўтирдик. Лекин бошқа касб эгаларидан фарқли равишда спортчилар, жумладан футболчилар уйда ҳам шуғулландик. Бу дам олиш анча чўзилиб кетди. Мухлислар ҳам, футболчилар ҳам футболни соғинди. Тўғри, бошланишига футбол мухлисларсиз ўтади. Бироқ вақти келиб томошабинлар яна стадионларга қайтади, - деди Лионель Месси.

Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас чемпионат 11 июндан давом этишини маълум қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!