Мессининг голи Aргентинага ғалаба келтирди

Бразилия ва Aргентина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 0:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. Ягона голни яқиндагина дисквалификация муддатини якунлаган Лео Месси дарвозага киритди. 

Эслатиб ўтамиз, Месси Копа Aмерика-2019 доирасида ҳакамларни ноўрин коррупцияда айблагани учун 3 ойга дисквалификация қилинганди. 19 ноябрда "альбиселесте" Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!