Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Мессининг голи инобатга олинмаган учрашувда Аргентина ўз майдонида очко йўқотди

Изоҳлар: 0

Саралаш ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Қатар майдонларида бўлиб ўтиши режалаштирилган 2022 йилги жаҳон чемпионатининг Жанубий Америка минтақасидаги саралаши доирасидан ўрин олган Аргентина - Парагвай учрашуви ўз якунига етди. Муросасиз кечган учрашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этишди. 

Дастлаб, меҳмонлар Анхель Ромеронинг пенальтидан киритган голи орқали ҳисобни очди. Биринчи бўлим якуни арафасида Николас Гонсалес бурчак зарбасидан сўнг, мувозанатни тиклади. 

Иккинчи бўлимда Лионель Месси томонидан киритилган гол ҳужумдаги фол сабаб инобатга олинмади. 

Ушбу натижадан кейин, "албиселеста" 7 очко билан вақтинча 1-поғонага кўтарилиб олди. Парагвай эса 5 очко билан 4-ўриндан жой олган. 

  • 90
    swist

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+
    yellow

    Альмирон йўқ жойдан сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 90+
    subs

    Парагвай таркибида Альмирон ўрнига Альдерете майдонга тушди. 

  • 90+
    add_time

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88

  • 85
    subs

    Парагвайда ўзгариш. Санабриа Анхель Ромерони алмаштирмоқда. Шунингдек, Хименес ўрнига Рохас ҳаракат қилади. 

  • 83
    subs

    Аргентина сафида Лаутаро ўрнига Домингес, Де Паул ўрнига эса Аларио майдонга тушди. 

  • 82

    Нико Гонсалес (Аргентина) жарима майдонига тўпни узатди. Аммо ҳимоячилар яна ишончли ҳаракат қилди. 

  • 80
    corner

    Бурчакдан узатилган тўпга Армани биринчи бўлиб чиқиб келди. 

  • 79
    goalkeeper

    Анхель Ромеронинг зарбасини Армани бир амаллаб қайтарди. 

  • 78
    yellow

    Ариель Монтель (Аргентина) ҳам огоҳлантирилди. 

  • 76
    yellow

    Ҳозиргина майдонга тушган Эрнан Перес сариқ карточка ишлаб олишга улгурди. 

  • 74
    subs

    Парагвай сафида Хорхе Морель ва Эрнан Перес майдонга тушмоқда. Улар Ролон ва Лескано ўрнида ҳаракат қилади. 

  • 72
    goalkeeper

    Мессининг жаримадан йўллаган қойилмақом зарбасини дарвозабон янада ажойиб сейв билан қайтарди. 

  • 69

    Лаутаро яна бир марта жарима майдони ичидан зарба беришга муваффақ бўлди. Аммо бесамар. 

  • 66
    goalkeeper

    Мартинеснинг жарима майдони марказидан берган зарбасини Парагвай посбони ажойиб сейв билан қайтариб қолди. 

  • 63

    Месси жарима майдончасига ён тарафдан ёриб кирмоқчи бўлди. Аммо тўп майдон чизиғини кесиб ўтди ва Парагвай дарвозабони уни ўйинга киритиб берадиган бўлди. 

  • 61
    subs

    Окампос ўрнига Ди Мария майдонга тушади. 

  • 60

    Ҳакам ВАРни кўргач голни бекор қилди. Ҳужумда фол ишлатилган. 

  • 58
    goal

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Месси жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ло Челсо уни ўз вақтида тўп билан таъминлай олди. 

  • 54

    Парагвай жарима зарбасидан наф чиқара олмади. 

  • 50

    Лаутаронинг зарбаси ноаниқ кетди. Жарима майдончаси ичида тўпни қулай тарзда қабул қилиб олган ҳужумчи яхши имкониятни кўкка совурди. 

  • 48

    Мессининг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 47
    yellow

    Анхель Кардосо (Парагвай) сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 46
    swist

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45

  • 45
    swist

    Биринчи тайм якунланди. Танаффус. 

  • 45+
    add_time

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45+
    yellow

    Де Паул (Аргентина) огоҳлантирилди. 

  • 45
    corner

    Мессининг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди. 

  • 43
    corner

    Месси яна бурчак зарбасини қисқа паслар билан ўйнаб кетди. 

  • 41
    goal

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпни Николас Гонсалес дарвозага жойлаб, ҳисобни тенглаштирди. 

  • 22

    Ромеро пенальтидан гол урган вазият:

  • 38

    Мессининг жаримадан йўллаган зарбасини жонли девор қайтарди. 

  • 36

    Ариель-Монтель тўпга ташланиш ўрнига рақиб оёғига тегиниб кетди. Ҳакам ҳозирча оғзаки огоҳлантирди. 

  • 32

    Паласиос ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Ло Челсо майдонга тушмоқда. 

  • 31

    Мессининг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 31

    Анхель Ромеро сариқ карточка ишлаб олишга ҳам улгурди. 

  • 27
    injury

    Паласиос (Аргентина) тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 26

    Аргентина тўпни назорат қилиб турибди. Аммо вазиятлар яратилгани йўқ. 

  • 22
    penalty

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Анхель Ромеро пенальтини аниқ амалга оширди. 

  • 20

    Пенальти! Парагвай11 метрлик жарима зарбаси тепиш имконига эга бўлди. Аргентина футболчилари ҳакамга эътироз билдиришмоқда. Аммо қарор ўзгартирилмайди. 

  • 18
    offside

    Парагвай футболчиси офсайдда қолиб кетди. 

  • 14
    corner

    Месси бурчак тўпини ўйнаб кетишни маъқул кўрди. 

  • 14

    Лаутаронинг юришини парагвайликлар ўз вақтида тўхтатиб қолди. Бурчак зарбаси. 

  • 11

    Алмирон (Парагвай) жарима майдонига пас амалга оширди. Аммо Армани (Аргентина) тўпни ушлаб олди. 

  • 10

    Ариель-Монтель (Артентина) жарима майдонига узатма амалга оширди. Аммо ҳимоячилар осонлик билан бу тўпни қайтаришди. 

  • 7

    Гастон Хименес (Парагвай) яхши зарба йўллади. Бироқ унга бироз аниқлик етишмади. 

  • 5

    Жамоалар дастлабки дақиқаларни бир-бирларини ўрганишга сарфламоқда. 

  • 2
    corner

    Парагвай илк бурчак зарбасидани наф чиқара олмади. 

  • 1
    swist

    Ўйин бошланди. 

  • 0

    Парагвайнинг асосий таркиби:

  • 0

    Аргентина қуйидаги таркибда ўйинни бошлайди:

  • 0

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Аргентина ва Парагвай жамоалари ўртасидаги Конмебол саралаши якуний босқичининг 3-тури бошланиш арафасида. Ушбу ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади. 

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ