Мессининг ЖЧ-2022 да кийган либослари аукционда сотилади
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Леонель Мессининг 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида кийган футболкалари Нью-Цоркдаги Sotheby’s аукционида сотилади, деб хабар бермоқда Mail Online.
Манбага кўра, тушумнинг бир қисми хайрия ишларига йўналтирилади.
Аукционда ҳаммаси бўлиб Мессининг олтита либоси бўлади. Булар: Франция билан финалнинг биринчи ярмида, Хорватия билан 1/2 финалда, Нидерландия билан 1/4 финалда, Австралия билан 1/8 финалда ва учта гуруҳ босқичидан иккитасида кийган либосларидир. Ушбу либослар камида 10 миллион долларга баҳоланмоқда, финал либоси эса 8 миллион фунт стерлингга тушиши кутилмоқда.
Шу тариқа, Мессининг футболкалари спорт эсдалик буюмларини сотиш бўйича рекордни янгилаши мумкин. Ҳозиргача энг қиммат савдо Майкл Жорданнинг “Chicago Bulls” формаси бўлиб, у 8,1 миллион фунтга сотилган.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина ЖЧ-2022 финалида Францияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, мусобақа ғолиби бўлган эди.
Фикрлар