Мессининг

“Барселона” форварди Лионель Месси кеча Ла Лиганинг 20-туридан ўрин олган “Гранада”га қарши ўйинда гол уриб жамоасига ғалаба келтирди.

Бу 32 ёшли аргентиналик футболчи учун “Камп Ноу”даги 250-гол бўлди. Эътиборлиси, у шу тариқа Ла Лигада ушбу стадионда ҳаммадан кўп гол урган футболчи сифатида тарихга кирди.

“Реал” Мадриднинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду эса “Сантьяго Бернабеу”да Ла Лига доирасида 178 та гол урган. Бу эса “қироллик клуби” тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)