Мессининг келажагини ҳал қилувчи саналар

Бу маш-маша анча давом этди. Шундан ҳам маълум бўладики, Лионель Месси ҳамма қатори оддий футболчи эмас. "Барселона"да яна бир йил қолишини айтган бўлса-да, Месси катта эҳтимол билан мавсум якунида клубни тарк этади. Янги мавсум учун тақвим эълон қилинганидан кейин Лео учун энг муҳим саналарга тўхталишни лозим топдик.

7 сентябрь

Аргетиналик футболчи 7 сентабрь куни жамоа сафига қайтди. Ундан аввалроқ коронавирус учун тест топширди ва мавсумолди тайёргарлик жараёнларини бошлади. Хабарларга кўра, Мессининг тести манфий чиққан ва Леонинг машғулотга қайтишига бошқа тўсиқ қолмади.

62aa5512-ef9f-4815-a011-b23bf49a065f

27 сентябрь

Биз яна Мессини "Барса" либосида кўришимиз мумкин бўлган илк расмий ўйин айнан шу кунда бўлиб ўтади. "Кўк-анорранглилар" Ла Лигани 3-турдан ўрин олган "Вильярреал"га қарши баҳс билан бошлайди. Сўнгги учрашув ҳам эсингизда бўлса керак. Наҳотки, Месси "Барселона" либосидаги охирги ўйининда 8:2 ҳисобида мағлуб бўлган?, деган савол ёш авлод мухлисларини ажаблантириши мумкин эди. Бироқ айни пайтда воқеалар ривожи буни кўрсатмаяпти.

0e358de8311eabd0e90327a4afe94

25 октябрь/11 апрель

Айнан шу санада бу мавсум доирасида илк "Эль класико" бўлиб ўтади. Ундаги натижа суперюлдуз фаолиятидаги бурилишни белгилаши мумкин. Иккинчи ўйин эса апрель ўрталарига белгиланган. Мессининг кайфияти бу ўйинга, бу ўйин эса Леонинг келажагига таъсир кўрсатиши табиий. Ортда қолган мавсумдаги "Эль класико"ларда каталонияликларга омад етишмади. Икки ўйинда бирорта тўп кирита олмаган "кўк-анорранглилар" бу йил ҳам шундай омадсизликка юз тутса, Мессининг қарори янада аниқ бўлиб қолади. Боз устига, суперюлдуз "Реал" дарвозасини Роналду кетганидан бери ишғол қила олмаяпти. Яъни, сўнгги бор 2018 йил 6 майда Лео "қаймоқранглилар" постига йўл топган.

real

Январь ойи

Бу ойда "Барселона" президентлиги учун номзодлар эълон қилинади. Албатта, Лео билан тил топиша оладиган инсоннинг бу рўйхатда бўлиши Месси учун муҳим омил. Чунки аргентиналик юлдуз амалдаги президент билан кўп бора келиша олмай қолди. Унинг кетишига асосий сабаб ҳам айнан Бартомеу ҳисобланади.

99999
Апрель ойи

"Барселона" президентлик сайловлари апрель ойининг бошида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Янги раҳбар Мессини ўз лойиҳасига ишонтира оладими? Уни "Барса"да ўз фаолиятини якунлашга кўндира оладими?

Бундан ташқари, Чемпионлар Лигасида сўнгги йилларда "Барселона" учун апрель ойи омадсиз келмоқда. Эътибор берсак, чорак ва ярим финал учрашувлари айнан апрель-май ойларида бўлиб ўтади ва ўз навбатида, шу давр мобайнида "Барса" муаммолари юзага қалқиб чиқади. Бу мавсум қўлга киритиладиган Чемпионлар Лигаси соврини Месси ва "Барселона"ни яна аввалгидек маҳкам боғлаши шубҳасиз.
125308
30 июнь

Аммо барчаси ҳозиргидек давом этса, июль ойидан бошлаб Месси ортиқ "Барселона" футболчиси ҳисобланмайди. Унинг амалдаги шартномаси 30 июнда ўз якунига етади. Футбол тарихидаги энг буюк шахслардан бири жонажон клубини тарк этадими ёки йўқми буни яқин вақтлар ичида билиб оламиз. Юқоридаги саналар эса бунга катта таъсир ўтказади.

manchester-siti-vyjasnjaet-mozhno-li-kupit-messi-bez-narushenija-finansovogo-fejr-plej_15983514891817267281

Жавоҳир Азимов тайёрлади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар