Мессининг келишига ишониб юборманглар
“Барселона” спорт директори Йорди Круифф Лионель Мессининг ПСЖдан қайтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
- Лионель Месси “Барселона” мухлислари назарида ҳақиқий афсона. Лекин биз олдимиздаги ўйинларимиз ҳақида бош қотиришимиз керак. Лионель ажойиб футболчи, лекин унинг бошқа клуб билан шартномаси бор ва улар бу мавсум совринлар учун курашмоқда.
Агар биз билан шартномаси якунланиб бораётган ўз футболчимиз бошқа клублар ҳақида гапира бошласа, ундан хафа бўлардик, - деди Криуфф Marca нашрига.
Спорт директорининг бу гапларидан Мессининг Каталонияга қайтиши ҳали мавҳум масала экани ойдинлашди.
Фикрлар