Мессининг кетгани бизга фойда!

“Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроос ашаддий рақиб – “Барселона” етакчиси Лионель Мессининг ПСЖга ўтиб кетгани мадридликларга қўл келишини таъкидлади.

- Мессининг кетгани “Реал”га фойда бериши мумкин, чунки асосий рақибмиз энг зўр футболчисидан айрилди. Бунинг яна бир яхши томони шундаки, ПСЖд юлдузларидан бири бизнинг сафга қўшилиши мумкин, - деди Тони Кроос.

Лионель Месси 2005 йилдан бери “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Ла Лига регламентига кўра, Каталония клуби фэйр-плей қоидасини бузмаслик учун Лионель Месси билан янги шартнома имзолай олмади.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию