
Мессининг кетиши аниқ, “Барса” унинг ўрнига янги юлдузни олмоқда
“Барселона” раҳбарияти Мессини Манчестерга – қадрдон устози Хосеп Гвародиола жамоасига юборишга рози бўлган.
Агар бу трансфер амалга ошса, каталонияликлар келиб тушадиган маблағни ўзлари учун армон бўлиб қолаётган яна бир аргентиналик юлдуз – Лаутаро Мартинесни олишга сарфлайди.
“Барселона” раҳбарияти аввал ҳам бир неча маротаба “Интер”га ушбу футболчи трансфери бўйича турли вариантларни таклиф қилган эди. Бироқ миланликлар ўз ҳужумчисини шартномада белгиланган 111 миллион евролик бадал тўлангандагина қўйиб юборишини маълум қилган ва бошқа ҳар қандай таклифга рад жавобини берган эди.
Фикрлар