Мессининг ўрнини супертўпурар эгаллайди

ПСЖ раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг кетишига тайёрланмоқда. Клуб мутасаддилари унинг ўрнига “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейнни олиб келиш бўйича иш бошлашга тайёрланяпти.

Le10sport.com сайтининг маълум қилишича, парижликлар 29 ёшли футболчи учун 100 миллион евро миқдорида бадал пули ажратишга тайёр.

“Тоттенхэм” тарихида энг зўр тўпурар ҳисобланган Кейн 2011 йилдан бери “шпорлар” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача давом этмоқда.

Аслида Кейнга Англия Премьер-лигасининг гранд клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиряпти. Бироқ, клуб хўжайини Даниэль Леви энг зўр футболчисини рақиб жамоаларга қўйиб юборишни истамаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!