Мессининг ПСЖга ўтган баскетбол юлдузи Майкл Жорданга даромад келтирди

TyC Sports нашри тарқатган хабарга кўра, Лионель Мессининг ПСЖ сафига қўшилиши машҳур баскетбол юлдузи Майкл Жорданга 6 миллион евро миқдорида даромад келтирган.

58 ёшли Жорданга тегишли бўлган “Air Jordan” бренди ПСЖ билан ҳамкорлик қилиб келади. Ўзаро келишувга кўра, бу компания ПСЖ футболчилари футболкаси савдосидан беш фоиз миқдорида улуш олади. Бир ҳафта мобайнида баскетболчининг компанияси Месси номи туширилган футболкалар сотувидан олти миллион евро миқдорда фойда кўрди.

Маълумотларга қараганда, Мессининг футболкалари 157,99 евро (катталар учун),  87,99 евро (болаларга) ва 107,99 евро (аёлларга) эвазига сотилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!