
Мессининг ПСЖга ўтиши "Реал" учун фойдали бўлиши мумкин
"Реал" Мадрид “Барселона”ни тарк этган ҳужумчи Лионель Мессининг ПСЖга ўтишини диққат билан кузатиб бормоқда.
Marca нашри тарқатган хабарга қараганда, ПСЖ Месси билан шартнома имзолагач, таркибдаги бирорта футболчиси билан хайрлашиши керак. Мадридликлар эса бу Килиан Мбаппе бўлишига умид қилишмоқда.
Шу тариқа "Реал" ПСЖнинг ўзи Мбаппени сотиб олиш таклифи билан чиқишига ишонмоқда. Агар бундай бўлмаса, у ҳолда “қироллик клуби” Мбаппени келаси ёз эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олади.
Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар имзоланган.
Фикрлар