
Мессининг суперголи "Барселона"нинг ғалаба қозониши учун камлик қилди (видео)
Пайшанба оқшомида Испания Ла Лигасида 26-тур ўйинлари давом эттирилди. Мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган "Барселона" "Лас-Пальмас" майдонига сафар уюштирди.
“Эстадио Гран Канария” стадионида кечган қарама-қаршиликда кучлар тенг келди – 1:1.
21-дақиқада Лионел Месси жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, ҳисобни очган эди. Бироқ 48-дақиқада Кальери пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади.
Қуйида мазкур ўйинда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар