Мессисиз ўйнаган "Барселона" Киевда жавобсиз 4 та гол урди

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган "Динамо" Киев - "Барселона" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Голларнинг 2 тасига Брейтуэйт муаллифлик қилган бўлса, Дест ва Гризманн 1 маротабадан рақиб дарвозасини иш0ол қилишга эришди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гризманнинг иккинчи зарбаси голга айланди. 

  • 90+'

    Гризманнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди. 

  • 90+'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    Дестнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 85'

    "Барса"нинг қарши ҳужуми Рики Пучнинг ноаниқ зарбаси сабаб тўхтаб қолди. 

  • 83'

    Тринкау ўрнига Конрад Де Ла Фуенте майдонга тушди. 

  • 82'

    Вербич ҳужумда қоидани бузди. 

  • 80'

    Брейтуэйтнинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 77'

    Дестнинг супер рейди ва узатмаси Пуч томонидан ноаниқ зарба билан якунланди.

  • 76'

    Андриевскийнинг жарима майдони марказидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 73'

    "Динамо" Киев бироз фаоллашди. 

  • 70'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Брейтуэйтнинг пенальтидан тепган тўпи аниқ ва кучли чиқди. 

  • 69'

    Попов Брейтуэйтни жарима майдони ичида йиқитди. Пенальти. 

  • 65'

    Коутиньо, Лангле ва Пьянич ўрнига Рики Пуч, Гризманн ва Альба майдонга туширилди. 

  • 64'

    Буялскийнинг яхши вазиятдан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 59'

    Караваев ўрнига Попов майдонга тушди. 

  • 57'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Брейтуэйт ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиб қўйди. 

  • 56'

    "Барса" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 52'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Брейтуэйтнинг узатмасини Дест дарвозага жойлади. 

  • 48'

    Тринкаунинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришга эришди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    "Барселона" босим уюштиришда давом этмоқда. 

  • 40'

    "Барселона" жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. 

  • 36'

    Тринкаунинг зарбаси Бушан томонидан ушлаб олинди. 

  • 31'

    Де Пена ўзига узатилган тўпни тўхтатиб қола олмади. 

  • 30'

    Киевликлар прессинг амалга оширишда фаол эмас. 

  • 28'

    Коутиньонинг айланма зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 22'

    Кедзиора жарима майдонига узатилган тўпни чиқариб юборди. 

  • 21'

    "Барса" тўпни назорат қилишни бошлаб юборди. 

  • 19'

    "Динамо"нинг жарима зарбаси хавфли чиқди. Аммо вазият зарбагача етиб бормади. 

  • 16'

    Пьянич рақибнинг тезкор қарши ҳужумини тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди. 

  • 14'

    Пьяничнинг бурчак узатмасини Де Пена қайтариб юборишга эришди. 

  • 14'

    Дестнинг узатмаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 11'

    Брейтуэйтнинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 9'

    Мингеса хавфли ўйнади. 

  • 7'

    "Барселона"нинг бурчак зарбасини Бушан қайтариб юборди. 

  • 4'

    Буялский энди офсайдда қолиб кетди. 

  • 2'

    Буялскийга тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим бўлиб қолди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Динамо" Киев ва "Барселона" беллашуви бошланиш арафасида. Ушбу баҳсни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!