Мессисиз қолган Аргентина Германия ва Эквадорга қарши ўйинлар учун кимларни чақирди?
Ads

Аргентина терма жамоаси 9 ва 13 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувлари учун таркибга жалб этган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Жанубий америкаликлар аввалига Германия кейин эса Эквадорга қарши баҳс олиб боришади.

Дарвозабонлар: Хуан Муссо («Удинезе»), Агустин Марчесин («Порту»), Эмилиано Мартинес («Арсенал»).

Ҳимоячилар: Хуан Фойт (Тоттенхэм»), Ренцо Саравия («Порту»), Николас Отаменди («Манчестер Сити»), Херман Пеццелья («Фиорентина»), Маркос Рохо («Манчестер Юнайтед»), Вальтер Каннеманн («Гремио»), Леонардо Балерди («Боруссия» Дортмунд).

Ярим ҳимоячилар: Гидо Родригес («Америка»), Федерико Сарачо («Расинг»), Леандро Паредес (ПСЖ), Николас Домингес («Велес Сарсфилд»), Маркос Акунья («Спортинг»), Родриго де Пауль («Удинезе»), Роберто Перейра («Уотфорд»), Анхель Корреа («Атлетико»), Лукас Окампос («Севилья»), Эрик Ламела («Тоттенхэм»), Матиас Варгас («Эспаньол»).

Ҳужумчилар: Николас Гонсалес («Штутгарт»), Лукас Аларио («Байер»), Лаутаро Мартинес («Интер»), Пауло Дибала («Ювентус»).

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси Америка Кубогидан сўнг, коррупцион гапларни айтиб ўтганлиги учун 3 ойга дисквалификация қилинган эди.