Месут Ўзил
Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби хавбеки Месут Ўзил кеча АПЛнинг 5-тури доирасида "Ньюкасл"га (1:2) қарши ўйинда иштирок этди.

Қизиғи, ушбу баҳс 29 ёшли футболчи учун “канонирлар” сафидаги юбилей 200-ўйин бўлди.

Маълумот учун, Ўзил “Арсенал” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 37та гол уриб, 66та голга ассистентлик қилишга эришган.