Месут Ўзил Туркияга йўл олди

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ўтган ҳафта жуда омадли ўтди. У “тўпчилар” билан уч йиллик шартнома имзолаган  ва янги келишувга мувофиқ футболчи ҳафтасига 300 минг доллар миқдорида маош оладиган бўлди. Бундан ташқари жамоасининг “Эвертон” (5:1) устидан қозонилган йирик ғалабасини биргаликда нишонлади.

Қисқа танаффусдан фойдаланган германиялик футболчи рафиқачи Амина Гюльша билан Истанбулга саёҳатга йўл олди. Қуйидаги расмни инстаграм саҳифасига жойлаган.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” кейинги турни 10 феврал куни сафарда “Тоттенхэм”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!