"Металлург" - "Насаф" учрашувида жамоалар қайси рангдаги либосларда ҳаракат қилишади?

Бугун, 12-июнь куни Бекобод шаҳридаги “Металлург” марказий стадионида Ўзбекистон миллий чемпионати – Pepsi Superliga нинг 15-туридан ўрин эгаллаган “Металлург” – “Насаф” жамоалари учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Металлург" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Одатдагидек, ўйин куни учрашув комиссари, жамоаларнинг масъул ходимлари иштирокида бўлажак учрашувни юқори савияда ўтказишга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ўйиннинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, бугунги баҳсни жамоалар қандай либосларда майдонга чиқиши масаласига ҳам ойдинлик киритилди. Унга кўра, мезбонлар – "Металлург" футболчилари оқ, меҳмонлар – “Насаф” футболчилари кўк рангли либосларда тўп суриши аниқланди. Мезбонлар дарвозабони қизил, меҳмонлар дарвозабони эса яшил либосла майдонга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!