"Металлург" Анталияда Россия клубига йирик ҳисобда ютқазди
Туркия сафаридаги навбатдаги назорат учрашувини Россия Премьер-лигаси вакили “Оренбург” жамоасига қарши ўтказган “Металлург” жамоаси рақибига йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.
Учрашувни бошқариб борган қозоғистонлик ҳакам россияликларнинг биринчи ҳужумидаёқ “Металлург” дарвозасига пенальти белгилади. Баҳсли вазиятда белгиланган пенальтидан киритилган гол эса бекободликларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатди.
Шундан сўнг майдондаги ҳар бир тўқнашувда жамоалар ўртасидаги норозилик, келишмовчилик авж олди. Бу эса тайм ўрталарига келганда аргентиналик ҳужумчининг дублни расмийлаштиришига олиб келди. Иккинчи гол ҳам стандарт вазият маҳсули бўлди. Бу сафар “Металлург” бурчакдан узатиб берилган тўпни ўтказиб юборди – 2:0.
Танаффусдан кейин бекободликлар ўйини жонлангандек бўлди. Афсуски, кўплаб яратилган вазиятларни якунлашди жамоамиз “оқсади”. “Оренбург” эса қанотдан узатилган яна бир ҳужумни голга айлантириб, учрашувга мантиқий нуқтани қўйди – 3:0.
Назорат учрашуви
17 февраль, Белек
“Оренбург” (Россия) – "Металлург" (Ўзбекистон) – 3:0
Голлар: Мансилья (1-п, 32), Воробьев (58)
“Оренбург”: Кеняйкин, Адамов, Перес, Хотулев, Сидоров, Михайлов, Башич, Томпсон, Воробьев, Гюрлюк, Мансилья.
Захира: Сисуев, Полуяхтов, Сиваков, Гогличидзе, Малих, Обухов, Гойкович, Куэро, Габи, Вера, Титков, Мартинов, Марин, Проохин.
“Металлург”: Акмал Ортиқов, Аброр Тошқўзиев, Ризо Яздандўст, Даврон Эргашев, Аббос Отахонов, Иван Йосович, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Ҳазрат Турсунқулов, Мирко Миличкович, Бобан Жоржевич, Далер Шарипов.
Захира: Раҳимжон Давронов, Эргаш Исмоилов, Худойшукур Сатторов, Зафар Раҳимжонов, Алишер Хайруллаев, Сирожиддин Қўзиев, Сардор Абдураимов, Искандар Шайқулов, Равшан Абдуманнонов, Беҳруз Абдуллаев.
"Металлург" матбуот хизмати.
Фикрлар