"Металлург" Баҳром Абдураҳимовни "Пахтакор"га қайтариб юборди

  • 5 январь, 2020, 16:45
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Бекободнинг «Металлург» клуби ҳам янги мавсумга тайёргарликни бошлаш арафасида. Улар 6 январь куни Чирчиқда дастлабки йиғинини бошлайдилар. Клуб эса селекция ишларини бошлаб юборган. Айтиш мумкинки, жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айланган Баҳром Абдураҳимов «Пахтакор» клубига қайтариб юборилди. Чунки уни бир мавсум учун ижарага олишганди.

Tecno

Эътиборлиси, ўтган йили айнан «Пахтакор»дан «Металлург»га кўчиб ўтган иқтидорли ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов «Мавсум-2019» якунларига кўра бекободликлар сафида энг кўп майдонга тушган футболчига айланганди. Статистик рақамлар шуни кўрсатиб турибдики, Абдураҳимов «Металлург» таркибида Суперлиганинг барча – 26 та учрашувида майдонга тушган ягона ўйинчи ҳисобланади. Футболчи ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди ва яна учта голли узатмани ҳам амалга оширганди.

Бундан ташқари, «Металлург» таркибида 14 та ўйинда майдонга тушган ярим ҳимоячи Суҳроб Нуруллоев ҳамда 10 учрашувда иштирок этган ҳимоячи Иброҳим Йўлдошев ҳам ҳуқуқий жиҳатдан «Пахтакор»га тегишли бўлганлиги сабабли бекободликлар сафини тарк этишган. Мазкур ўйинчиларнинг кейинги тақдирини энди «Пахтакор» клуби ҳал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dilshod Muratov
05/01/2020 21:09
E Bahromjon xech kimga keraging bulmay qolibdiku.
Shuni uzing xoxlagan eding -afsus...