Мавсум “Металлург” клуби учун жуда қийин кечди. Чемпионат давомида у ерда учта бош мураббий ишлади. Андрей Шипилов жамоани тайёрлади ва биринчи турдан кейин истеъфога чиқди. Кейин Жасур Абдураимовга ишонч билдирилди. Аммо унинг бошчилигида мағлубиятлар кўпроқ кузатилди.

Чемпионат охирига келганда испаниялик Луисма Эрнандес вақтинча бош мураббий вазифасига тайинланди. Натижада у оғир вазиятга тушиб қолган клубни бир амаллаб Суперлигада сақлаб қолишга эришди.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, жамоа раҳбарияти испаниялик ушбу мутахассис билан келишувни яна бир йилга узайтиргани маълум бўлди. Ҳозир у янги мавсум учун режаларни тузиб чиқяпти. Эшитишимизга қараганда, “Металлург”нинг илк тайёргарлиги январь ойидан бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию

×