"Металлург" бош мураббийи: "Андижон"нинг ўйинидан кўнглим тўлмади

«Катта танаффусдан сўнг яхши қайтишни амалга ошира олдик. Иккала жамоа ҳам ажойиб ўйнади. Бироқ баъзи вазиятларда биз омадлироқ чиқдик ва айнан мана шу ўйин тақдирини ҳал қилди. Ўйиндан аввал майдонда машғулот ўтказиб олганимиз фойда берди. Стадион майсаси жуда ўсиб кетган ва шу сабабдан тўп ҳаттоки 10 метрга бориши ҳам қийин.

Биринчи таймда ўзимиз хоҳлаган ўйинни намойиш этдик. Иккинчи бўлимда эса, асосан, натижани сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. «Локомотив» устидан қозонилган ғалабадан сўнг мухлисларимиз биздан яна кучли ўйин кутишлари табиий ва биз ишончни оқладик, деб ўйлайман.

3 йилдан буён ушбу клубда фаолият олиб бораман. Буй ил жамоамизда яхши футболчилар жам бўлишган. 3 йил аввалги ёш йигитлар бугун тажрибали футболчига айланган.

Биз андижонликларнинг «Бухоро» ва «Машъал»га қарши кечган учрашувларини кўриб чиқдик. Аммо бугунги ўйин ҳақида «Андижон» мураббийининг ўзи изоҳ бергани маъқул.

Андижон менга бегона шаҳар эмас. Жамоа мен учун доим қизиқ бўлиб келган. Кичик симпатиям нуқтаи назаридан айтадиган бўлсам, бугунги ўйинда андижонликларнинг ҳаракатидан қониқмадим», - дейди Шипилов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
21/06/2020 23:35
Андижон пазор ойлик олишмаган ЁКИ тренер екмади еки хаммаси панос булиб колган футболчилар зерикарли