"Металлург" бош мураббийи кетма-кет мағлубиятлар сабаби, режалари ва жамоанинг мақсади ҳақида гапирди

Хабарингиз бор, “Металлург” Суперлиганинг 2-турида сафарда “Навбаҳор”га 3:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида бекободликлар бош мураббийи Луисма Эрнандес ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун жудаям қийин ўйин бўлди, чунки рақиб ҳам жиддий рақиблардан бири эди. Стадион ҳам рақиб жамоани қўллаб-қувватлаб тураётган мухлислар билан тўла эди. Шунга қарамасдан биз ушбу ўйинга жиддий тайёрланган эдик. Баъзи футболчиларимизнинг индивидуал хатолари туфайли биринчи бўлимда иккита гол ўтказиб юбордик. Умуман олганда ўйин ёмон бўлмади, бироқ айрим футболчиларнинг ўйинга бўлган муносабатидан кўнглим тўлмади. Қолган барчаси яхши.

- Ўтган ўйинда ҳам “Металлург”нинг ўйини чиқмаган ва мағлуб бўлган эди. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз?

- Ўтган сафар “Нефтчи”га қарши ўйиндан сўнг таъкидлаганимдек, мавсум олди тайёргарлик мен хоҳлагандек бўлмади ва уни кўнгилдагидек ўтказа олмадик. Янги футболчиларнинг жамоага киришиб кетиши секин кечмоқда, бунга вақт керак. Бундан ташқари, айрим футболчиларнинг ишга бўлган муносабатини ўзгартиришимиз лозим. Қолаверса, ҳимоя чизигъидаги футболчиларимизда жароҳатлар мавжуд. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Мақсадимиз, ўтган йилги натижани яхшилаш.

“Навбаҳор”ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Биз эса ишлашда давом этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!