"Металлург" бош мураббийи: "Рақиб ҳар бир хатоимизни голга айлантирди"

Ўзбекистон Суперлигаси 6-тури доирасида сафарда "Пахтакор"га қизиқарли ва жанговар руҳда кечган учрашувда 3:4 ҳисобида имкониятни бой берган "Металлург" клуби устози Веско Стешевич мағлубият сабаблари ҳақида фикр билдирди.

"Ўйинни томоша қилганларга ўйин ёққани табиий, аммо биз учун хурсанд бўлишга сабаб йўқ. Ўзимизнинг хатолар эвазига мағлуб бўлдик. Икки марта тўпни олдирдик ва рақиб бу икки вазиятда ҳам гол урди. Биринчи гол урилган вазиятда стандарда хатога йўл қўйдик. Қайтган тўпга кеч қолдик. Бугун рақиб бизнинг ҳар бир хатоимизни голга айлантира олди.

Ҳисоб 3:2 бўлиб турган пайтда гол уриш учун ажойиб имконият бўлганди. Агар урганимизда, балки вазият бошқача тус оларди. Билмайман. Ярим ҳимоячиларим ўйинидан қониқмадим. Бугунги хатоларимизни таҳлил қилиб чиқамиз", - дея муносабат билдирди, Стешевич.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!