"Металлург" бугун "Динамо" Москвага қарши ўйнайди

Туркия сафари давомида "Металлург" жамоаси бир қатор назорат учрашувини ўтказишни режалаштирган.

Улардан биринчиси эртага Россия премьер лигасининг номдор жамоаларидан бири Москванинг "Динамо" клуби билан бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.

Бундан ташқари Андрей Шипилов шогирдлари ушбу йиғин давомида Украинанинг "Карпати", Қозоғистоннинг" Қайсар" ва Россиянинг "Армавир" жамоалари билан ҳам куч синашиши кутилмоқда.

Назорат учрашувлари 8-, 11-, ва 14-февраль саналарига режалаштирилган. Мазкур ўйинлар натижалари ҳамда рақибларимиз ҳақида ижтимоий тармоқларимизда маълумот бериб борамиз. Бизни кузатиб боринг.

"Металлург" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Anvar Hurramov
05/02/2020 19:29
Металлург-Чемпион йук, динамо-чемпион йук, Пахтакор чемпион (ералаш)