"Металлург" етакчи футболчилари билан хайрлашди

Ёзги трансфер ойнасида барча жамоаларда бўлгани каби “Металлург” футбол клубида ҳам ўзгаришлар давом этмоқда.

Кеча Бекобод жамоаси Саламат Қуттибоев ҳамда Фозил Мусаевлар билан иккиёқлама шартномани бекор қилишди. Эндиликда жамоанинг собиқ сардори ҳамда вице-сардорлари ўз фаолиятларини бошқа клубларда давом эттиришади.

Саламат Қуттибоев биринчи даврада “Металлург” таркибида 9 та ўйинда майдонга чиқди. 713 дақиқа ҳаракат қилиб, 3 марта огоҳлантирилди. Фозил Мусаев эса 9 та учрашув давомида майдонда 514 дақиқа ҳаракат қилди, - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!