"Металлург" клубида йиғилиш. Унда қандай масалалар кўтарилди?

Кеча “Металлург” қароргоҳидаги мажлислар залида “Металлург” ПФК мураббийлар штаби ҳамда футболчиларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни клуб бош директори Шавкат Саидов олиб борди.

Шавкат Неъматжонович йиғилиш иштирокчиларни машғулотлар жараёни қизғин давом этаётганлиги билан қутлар экан, Янги – 2024 йилги мавсумга клуб олдида турган мақсад ва вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

металлург йиғилиш1

“Металлург” марказий стадионида таъмирлаш ишлари боис жамоа уй учрашувлари Олмалиқ шаҳрида бошлашини, қарйиб сафар учрашуви билан тенг бу ўйинларда масъулият икки ҳисса юқори бўлишини таъкидлади. Жамоани янги мавсумга шакллантириш жараёни якунига етиб қолганлигини, бутун мавсум давомида асосий оғирлик бугунги йиғилишда иштирок этиб турган йигитлар зиммасида бўлишини қайд этди ва мураббийлар ҳамда футболчиларга бу йўлда муваффақият, омад тилади.

Жамоа бош мураббийи Веско Стешевич йигитларнинг кайфияти аъло эканлигини, улар билан доимий мулоқотда барча масалалар ишчан, ҳамжиҳатликда ҳал этилаётганлигини, бу йилги мавсумдан юқори кўрсаткичларни кутаётганлигини маълум қилди.

металлург йиғилиш2

Жамоага янги қабул қилинган ўйинчилардан Даврон Эргашев клубдаги муҳит унга манзур бўлганлигини, жамоадошлар янги ўйинчиларни илиқ кутиб олишганлигини эътироф этди. Шунингдек, сўз олган Керим Палич, Аббос Отахонов сингари тажрибали ўйинчилар мавсум давомида ижобий натижалар билан мухлисларни хурсанд этишга жамоа қодирлигини таъкидлашди.

"Металлург" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!