"Металлург" Комил Тожиддиновни ўз сафига қўшиб олди

Комилжон Тожиддинов — "Металлург" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди. 

"Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз таркибни шакллантириш, кучайтириш ишларини ҳам жадал суратларда олиб бормоқда.

Жумладан, ярим ҳимоячи Комилжон Тожиддинов янги мавсумда "Металлург" шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, ўтган мавсумни 26 ёшли ярим ҳимоячи "Навбаҳор"да ўтказди ва 13 та баҳсда майдонга тушди.

Тожиддинов футболчилик фаолияти давомида "Навбаҳор-Фарм", "Навбаҳор", "Катманду Рейзрс" (Непал) ва "Янг Элефантс" (Лаос) клублари сафида тўп тепган.

"Комилжон Тожиддинов янги мавсумда жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига ишониб қоламиз ва унга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда бекободликлар сафига хуш келибсан деймиз", - дейилади хабарда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!