“Металлург” куз фаслидаги барча уй учрашувларини бошқа аренада ўтказади
Бекободнинг “Металлург” футбол клуби стадионида дренаж ва суғориш тизимини замонавий кўринишга келтириш, майдон майсасини тўлиқ янгилаш ишлари шу йилнинг сентябрь ойида бошланади. Клуб кузнинг уч ойидаги уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади. ЎзПФЛ бу борада “Ўзметкомбинат” АЖ кафолатини қабул қилиб олди.
2024 йилги мавсумдан бошлаб Бекободдаги футбол стадиони майсаси талаб даражасида бўлади. Стадион прожекторлари люксини кўтариш ишлари эса шу йилнинг 20 февраль санасига қадар якунланади. 2022 йилги мавсум якунига кўра ёритгичлар 1000 люксни ташкил қилаётганди. Харид қилинган техника билан 20 кун ичида стадион прожекторлари 2000 люксга олиб чиқилиши режалаштирилган.
ЎзПФЛ стадионлар масаласида режа асосида иш олиб бормоқда. 2023 йилги мавсум старти 4 та стадион: “Жар”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Истиқлол” U20 Осиё чемпионатига жалб қилингани, 3 та стадион: “Сўғдиёна”, ОКМК, “Бобур арена” майсасини янгилаётганидан келиб чиқиб, қатор мушкулликлар келтириб чиқаради. Шунга қарамай, Суперлигани 3 март санасидан бошлаш режаси ўзгармаган.
ЎзПФЛ матбуот хизмати
Фикрлар