«Металлург» назорат учрашувида «Андижон»дан устун келди

Биласиз, айни дамда барча жамоалар янги мавсум ҳозирликларини бошлаб юборишган. Айрим клублар аллақачон синов-назорат учрашувлари ҳам ўтказишмоқда. Жумладан, Тошкнетда йиғинга киришган “Андижон” бугун йиғин доирасидаги илк назорат ўйинини ўтказди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда “бургутлар” жамоасига Бекободнинг “Металлург” клуби рақиблик қилди. Қибрайда бўлиб ўтган баҳсда бекободликларнинг қўли баланд келди – 1:0. Ўйин тақдирини ҳал этган ягона голга Станислав Андреев муаллифлик қилди.

Назорат учрашуви.

«Металлург» - «Андижон» 1:0

Гол: Станислав Андреев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!