“Металлург” назорат учрашувида зафар қучди

Бир ҳафтадан буён пойтахтимизда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Металлург” бугун “Дўстлик” хўжалиги стадионида биринчи назорат учрашувини ўтказди. Рақиб Про лига вакили “Янгиер” жамоаси бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Суперлига жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларни “Металлург”дан Фозил Мусаев, Шоҳназар Норбеков ҳамда Шаҳзоджон Неъматжонов киритди.

Бекободликлар устози Луисма Эрнандес иккала таймда турли таркиблардан фойдаланди. “Металлург” билан шартнома имзолаган футболчилардан ташқари ҳали кўрикда бўлиб турган ёш ўйинчиларга ҳам ўзларини кўрсатиш имкониятини берди.

“Металлург” – “Янгиер” – 3:1 (2:0)

Назорат учрашуви. Тошкент вилояти, “Дўстлик” ж/х стадиони.
Ҳакам: Раҳимжон Каримов.
Назоратчи: Александр Попов.
Голлар: Фозил Мусаев (8), Шоҳназар Норбеков (27), Шаҳзодбек Неъматжонов (81)

“Металлург” (1-тайм): Александр Лобанов, Фозил Мусаев, Саламат Қуттибоев, Одилбек Абдумажидов, Аббосжон Отахонов, Аброр Тошқўзиев, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Дамир Темиров, Худойшукур Сатторов, Жасур Ашуров, Шоҳназар Норбеков.
“Металлург” (2-тайм): Акмал Ортиқов, Ихтиёр Тошпўлатов, Фаррух Иброҳимов, Ҳакимхон Аламхонов, Муҳаммад Исаев, Фарход Бекмуродов, Эргаш Исмоилов, Фарход Охунов, Жасур Ашуров, Иброҳим Ибрагимов, Шаҳзоджон Неъматжонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!