Ads

Акбар Исматуллаевдан кейин “Металлург” яна бир иқтидорли ўйинчи билан расман келишувга эришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси таркибида Осиё чемпиони бўлган иқтидорли ҳимоячи Аббос Отахонов “Металлург” жамоаси билан шартнома имзолади. Ўтган мавсум бекободликлар сафида ижара асосида тўп сурган Отахонов эндиликда “Металлург”нинг тўлақонли ўйинчисига айланди.

Аббос Отахонов 1995 йилнинг 25 августида туғилган. 23 ёшда. Амплуаси ҳимоячи. У 2015-2016-йилги мавсумда “Пахтакор” жамоасида ўйнаган. Ҳуқуқий жиҳатдан пахтакорчиларга тегишли бўлган Аббос 2017 йилни “Навбаҳор”, 2018 йилги мавсумни эса “Металлург” жамоаларида ижара асосида ўтказди. Тўртта мавсум давомида Отахонов 40 та учрашувда майдонга чиқиб, 1 та гол киритган. 10 марта огоҳлантирилган.