"Металлург" осмонида "қора булутлар"
Бекобод клуби Суперлиганинг биринчи турида "Нефтчи"га имкониятни бой берди (0:3).
Энг қизиғи, "Металлург" футболчилари биринчи таймнинг ўзидаёқ 2 та тўп ўтказиб юборди. Бунақаси охирги бор 2021 йилнинг сентябрь ойида рўй берган. Ўшан куни жамоа "Пахтакор"дан жавобсиз 3 та гол қабул қилиб олган эди.
"Металлург"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги ишлари анчадан бери юришмаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Жамоа бугун қаторасига 4-ўйинда мағлубиятга учради.
Фикрлар