“Металлург” Сервер Жепаров ва “Қизилқум” легионерини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Ads

Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси бўлган Сервер Жепаровнинг Қозоғистоннинг “Жетису” клубида тўп тепди ва яқинда юртимизга қайтиб келди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори Сервер Жепаровга Тошкент вилоятининг “Металлург” клуби қизиқиш билдирмоқда.

Шунингдек, бекободликлар “Қизилқум” клуби легионери Элгужа Григалашвилини ҳам ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.