"Металлург" шу ҳафтада йиғинга киришади. Жамоани тарк этганлар бор

Декабрь ойининг сўнгги ҳафтасида Бекободнинг “Металлург” жамоаси кейинги мавсум учун илк тайёргарлик йиғинини бошлайди. Ўтган йилги таркиб ўзагини сақлаб қолган жамоамиз машғулотларини маҳаллий мураббийларимиз олиб боришади. Жамоа бош мураббийи испаниялик Луисма Эрнандес эса Янги йил байрамидан сўнг Бекободга етиб келиши ва йиғинга бошчилик қилиши кутилмоқда.

Айни пайтга келиб клубимизни тарк этган футболчилар ҳам бор. Жумладан, “Металлург” ҳимоячи Аббос Отахонов, ҳужумчилар - Жасур Холтўраев ҳамда Бобурбек Фарҳодовлар билан хайрлашди. 

Янги мавсум арафасида жамоамиз таркибида бир қатор янги футболчилар пайдо бўлиши кутилмоқда. Ҳозирча музокаралар давом этмоқда. “Металлург” сафига келиб қўшиладиган ўйинчилар ҳақида йиғин бошлангандан кейин қўшимча маълумот берамиз. Яна бир маълумот, жамоамизнинг иқтидорли ёшларидан Ҳумоюншоҳ Сайётов ҳамда Шаҳзоджон Неъматжоновлар шу кунларда пойтахтимиздаги “Чиғатой” спорт мажмуасида Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг йиғинида қатнашишяпти, - дея хабар бермоқда, "Металлург" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!